ДНКни тартиблаш Лёвен Биология маркази олимларига математиклар, биомуҳандислар ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар билан бирга SCENIC компьютер дастурини яратиш имконини берди. Мазкур дастур инсон организмидаги соғлом ва носоғлом ҳужайраларни фарқлай олади, дейилади Nature журналида. 

Сунъий интеллект асосида бошқарувчи механизмларни тушунишга имкон берувчи генлар экспрессияси шаблонлари таҳлили ётади. Мазкур усулнинг самаралилиги тажриба йўли билан текширилди: тизим сичқонлар ва одам мия тўқималари намуналарини таҳлил қилишга йўналтирилди. Етакчи биологлар ва онкологлар билан бирга тузилган дастурий қарорлар сунъий интеллектга носоғлом тўқималар ва ўлик ҳужайраларни хатосиз аниқлаш имконини берди. 

Олимларнинг таъкидлашича, сунъий интеллект ва машина таълимидан фойдаланиш диагностик жараёнларни сезиларли равишда тезлаштиради.