Швейцария канализация тизимига ҳар йили 43 кг га яқин олтин оқизиб юборилиши аниқланди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Бундай натижалар Швейцариянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириғи билан оқава сувлар таҳлилини ўтказган, сув ҳавзаларини тадқиқ қилиш маркази Eawag мутахассислари томондан олинди.

"Оқава сувлар чўкмаларида олтин концентрацияси уни тиклаш учун етарлича юқорилиги аниқланди, бу эса уни қимматли қилади", деб айтилган тадқиқотда.

Таъкидланишича, бундан кўриладиган ҳар йиллик йўқотишлар 1,8 млн долларни ташкил қилади. Олтиннинг оқава сувларга тушишининг сабаби эса олтин қазиб олиш корхоналари ҳисобланади. Энг кўп олтин Тичино кантонида аниқланган.  

Канализацияга нафақат олтин, балки кумуш ҳам оқизиб юборилар экан. Ҳисоб-китобларга кўра, бу металлдан ҳар йили 3 тоннага яқини қўлдан чиқариларкан. Бу эса 1,7 млн долларни ташкил қилади.