Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Псков области губернатори Андрей Турчакни ҳам истеъфога чиқарди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

Турчак 25 сентябрдан бошлаб истеъфога чиқарилган ўн биринчи ҳудуд раҳбари бўлди. У ҳам олдинги губернаторлар сингари ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган. Президент ҳудудга вақтинчалик раҳбарли вазифасини бажариш учун Михаил Ведерниковни тайинлади.

Ушбу тайинловгача Ведерников шимолий-ғарбий федерал округдаги президент вакилининг ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Влаимир Путин сўнгги ўн беш кун ичида 9 нафар губернаторни ишдан бўшатгани, кейинроқ Иваново губернатори ҳам ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.