Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-12, кундузи 20-22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метр тезликда эсиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради. ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр тезлик эсади. Кечаси 7-12, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.