Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 3 октябрь кунига ўтар кечаси, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган ВАЗ-2109 русумли автомашина ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Автомашинада бўлган Олмалиқ шаҳрида яшовчи уч нафар 19, 25, 27 ёшдаги шахслардан 2 та қопга жойланган жами 30 кг. 773 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.