2017 йилнинг 10 октябрь куни тахминан соат 20:00ларда, И.Й., Ж.Ж., Ж.Ж. ва С.Р. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани, 19-мавзе ҳудудида жойлашган “Пайнет” шохобчасининг ёнида фуқаро М.М.нинг соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг ёнидаги 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.