Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Адлия вазирининг буйруғи билан Сирдарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Ушбу буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бош юрисконсульти Шуҳратбек Усмонбековга “1-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси, Боёвут саноат касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Отабек Халматовга “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилган ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўлими бош юрисконсульти Асилхан Тилявханов, Сирдарё вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси бош юрисконсульти Нуриддин Жавбасаров, Оқолтин тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти Музаффар Салиевларга “3-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражалари берилган.