Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ҳикмат Ҳожиевнинг маълум қилишича, 16 октябрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саргсян Женевада учрашув ўтказади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

«2017 йил 16 октябрь куни Женевада ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраислари таклифига биноан Озарбойжон ва Арманистон президентлари Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш масаласини муҳокама этиш учун учрашув ўтказади», - деган Ҳожиев. 

Аввалроқ, Илҳом Алиев халқаро ҳамжамиятдан Арманистонга қарши санкциялар жорий қилишни талаб қилганди.