Тинч океанининг ғарбий қисмида «Ҳанун» номли тропик тўфон шаклланди. Ҳонконг метеохизматининг хабар қилишича, у Филиппин, Хитой жануби ва Вьетнамнинг шимолий ҳудудларига хавф солади. 

Циклон маркази Филиппиннинг йирик Лусон ороли шимолий қисмида. У кучайиш баробарида ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда. 16 октябрга келиб тўфон Хитойнинг Ҳайнан дам олиш масканига етиб келиши, 17 октябрда Вьетнам соҳилида ҳукм суриши тахмин қилинмоқда. 

«Ҳанун» – жорий мавсумдаги 20-Тинч океани циклонидир. Ҳонконглик синоптикларга кўра, унинг марказида шамол тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этади.