Табиий офатлар ҳақида сўзловчи EarthUncut TV шоуси Япониядаги Симмоэ вулқонининг отилишини дрон ёрдамида тасвирга олди. Бу ҳақда Japan times нашри хабар бермоқда.  

Япония метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, вулқон отган кул устуни баландлиги 2 минг метргача етган.

Вулқон охирги марта 2011 йилда отилган.