Буюк Британиянинг Норт-Йоркшир графлигидаги Олдстид қишлоғида жойлашган The Black Swan ресторани Trip Advisor Travelers' Choice 2017 талқини бўйича дунёнинг энг яхши ресторани деб топилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда

Шуниси маълумки, ресторан бош ошпази Томми Бэнкс Мишлен юлдузини олган Британиядаги энг ёш ошпаз ҳисобланади. Мишлен юлдузи рестораторлик соҳасида тақдим қилинадиган энг нуфузли мукофот ҳисобланади.

Эътиборлиси, ресторан TripAdvisor Travelers' Choice рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллаган Британиядаги илк ресторан бўлди.

Бу борада 2-ўринни Британиянинг яна бир ресторани Belmond Le Manoir aux Quat'Saisons (Оксфордшир графлиги) олди. 3-ўрин эса Франциянинг Шани шаҳрида жойлашган Maison Lameloise ресторанига насиб этди.

Томми ресторанни 17 ёшида акаси билан бирга очган, Мишлен юлдузини эса 24 ёшида олган.

Рўйхатдан умумий ҳисобда 25 та ресторан жой олган.