Филиппин президенти Родриго Дутерте ЕИ вакилларини ҳақорат қилиб, уларни бир кунда мамлакатдан чиқариб юбориши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда. 

Унинг баёнот беришича, ЕИ Филиппин ички ишларига халақит бермоқда. Дутертега кўра, «Европа Филиппинни БМТ таркибидан чиқариб юборишни режалаштирмоқда».

Таъкидланишича, ғарб сиёсатчиларидан иборат делегация Дутертенинг гиёҳвандлик савдосига қарши курашини танқид қилгач, президент уларни ҳақоратлаган. 

«Биз БМТдан чиқариламиз? Сен, ... боласи, олға. Сиз бизнинг ишимизга аралашмоқдасиз, чунки биз қашшоқмиз», — деган у.

Шундан сўнг у делегация аъзоларига мурожаат қилиб, «сиз менинг мамлакатимни 24 соатда тарк этасиз, ҳаммангиз», дея таъкидлаган.

Хабарда ёзилишича, унинг нутқининг қолган қисми ҳам сўкиниш сўзларидан иборат бўлган.