12 октябрда 2012 TC4 астероиди Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтди. Бу ҳақда NASA сайтида маълум қилинди.

Само жисми диаметри турли маълумотларга кўра, 15 метрдан 30 метргачани ташкил қилади ва у Ердан бор-йўғи 50 минг км узоқдан учиб ўтди. 

"Коинот ўлчовларига кўра бу масофа жуда ҳам яқин ҳисобланади. Таққослаш учун айтиш мумкинки, Ой биздан 7 марта узоқроқда жойлашган", деб айтдилар олимлар.

NASA мутахассислари астероиднинг учиб ўтишини видеога олишди.