ФИФА Франциянинг "ПСЖ" клуби президенти ва BeIN Media Group компанияси бош директори Носир Ал-Хилайфий устидан дастлабки суриштирув ишларини бошлади, деб хабар бермоқда FrancePress.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ал-Хилайфий ФИФА собиқ бош котиби Жером Валькега пора сифатида Сардиния оролидаги виллани совға қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди. 

AFP хабарига кўра, қиймати 7 миллион еврога тенг бу уй, жаҳон чемпионати ўйинлари трансляциясини сотиб олиш ҳуқуқи эвазига тортиқ қилинган.