Туркиянинг Истанбул шаҳрида номаълум кимса ов милтиғи ёрдамида бир ўқувчини ўлдирди, яна 2 ўқувчига жароҳат етказди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, фожиа Истанбулнинг Пендик туманидаги мактаб олдида содир бўлган. Ярадорлар шифохонага етказилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Таъкидланишича, жиноятчи мактаб биноси ичига яширинмоқчи бўлган, бироқ полиция уни қўлга олган.

Дастлабки версияга кўра, қотилнинг жиноятни содир этишига севган ёрини жабрланган ўсмирлардан рашк қилгани сабаб бўлган.