Американинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Бу ҳақда Сонома округи шерифи Роберт Жордано маълум қилди.

"Умумий қурбонлар сони 17 кишига етди. Бу бизнинг округда", — деган Жордано. Аввалроқ, Мендосинода 8 киши, Напада 4 киши ва Юбада 2 киши ўлгани маълум бўлганди, деб ёзади РИА Новости. 

Айни вақтда ўт ўчирувчилар штатда 22 та йирик ёнғин ўчоғини қайд этишган. 700 км2 майдоннинг кули кўкка совурилган. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, қутқарувчилар гуруҳлари ҳамон қатор туманларга бора олмаяпти. Уларнинг фикрича, жабрланганлар ва бедарак йўқолганлар сони ортади.