Барселонада Каталониянинг Испания билан бирдамлиги учун чиқаётган Societat Civil Catalana ташкилоти томонидан ўтказилган намойиш якунида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда La Vanguardia нашри хабар бермоқда.

Тўқнашув 12 октябрда нишонланадиган испан миллатининг Кунида рўй берди. Видеога кўра, Каталония мустақиллиги тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар бир-бирларининг устига стуллар ёғдиришган.

1 октябрь куни Каталонияда минтақанинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, плебисцитда иштирок этганларнинг 90 фоизи Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши учун овоз берган. Мадрид референдум натижаларини тан олишдан бош тортди.