«Бузилмас биродарлик – 2017» КХШТга аъзо мамлакатларнинг тинчликпарвар кучларининг биргаликдаги ўқув йиғинларида қатнашиш учун Россиянинг Марказий ҳарбий округи оператив-тактик авиацияси экипажлари кўчириб ўтказилган. Бу ҳақда МҲО матбуот хизматига асосланиб, MK.RU хабар бермоқда

«Транспорт-штурм Ми-8 АТМШ «Терминатор» вертолётлари бригадаси Новосибирскдан Қозоғистондаги Жетиген аэродромига — 2,5 минг км масофага учиб борган. Қўшма авиацион гуруҳ шунингдек, Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиация базасида жойлашган Су-25 штурмчи самолётлар жуфтлиги ва Челябинскдан учиб борган Су-24 МР разведкачи самолёти билан кучайтирилган», — деган округ матбуот хизмати.