Мексика ва Канада Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди-NAFTA келишувини такомиллаштириш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олди. Бу ҳақда Мексика ТИВ хабар қилмоқда. Унга кўра, Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувида шундай натижага эришилган.

"Президент Энрике Пенья Ньето ва бош вазир Жастин Трюдо NAFTA битими уч мамлакатга ҳам фойдали бўлиши мақсадида уни янгилаш бўйича қарашлари якдиллигини билдиришди", — дейилади вазирликнинг Twitter саҳифасида.

Кейинроқ, буни Мексика ва Канада раҳбарлари Мехикода бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам тасдиқлашди. 

Мексика етакчисига кўра, унинг мамлакати NAFTA битимини ўзаро фойдали шартларда сақлаб қолиш тарафдори. 

Канада бош вазири эса, NAFTA битимини давом эттириш иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётини қўллаб-қувватлашнинг энг яхши йўлидир.