«QAZAQSTAN» телерадиокорпорацияси бошқаруви раиси Ерлан Карин Нурсултон Назарбоевнинг шов-шувларга сабаб бўлгани фотосурати тасвирланган футболкани кийиб олди, дея хабар қилмоқда Тengrinews.kz.

Таниқли сиёсатшуноснинг фотосуратини Facebook’даги саҳифасида блогер Самат Нуртаза жойлаштирди. «Жаҳон сиёсатида юмшоқ куч тушунчаси мавжуд, ақлли куч тушунчаси бор, Ерлан Карин эса доно кучни ўйлаб топди. Сочида олинган фотосуратнинг энг яхши таърифи», - дея таъкидлаб ўтди Нуртаза. 

Аввалроқ, Арманистон президенти Серж Саркисяннинг шахсий фотосуратчиси Давид Акопян Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ноодатий суратини олганди.

Фото: Tengrinews

Фотосуратчининг сўзларига кўра, сурат МДҲ давлатлари етакчиларининг залга кириши вақтида олинган, у ерда кенгайтирилган шаклда учрашув ўтказилиши керак эди. 

«У МДҲ оқсоқоли. Унинг юриши жуда ҳам улуғвор, нигоҳи кучли. Шунинг учун бу сурат яхши чиқди. Менда Арманистон президентининг фотосуратчиси сифатида ишлаб келаётган етти йиллик фаолиятим давомида Нурсултон Назарбоевнинг кўплаб суратлари бор. Аммо буниси ноёб», - деди Давид Акопян.