Туркия ҳукумати 2016 йил июль ойи ўртасида давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилинаётган яна 115 кишини қўлга олишга ордер берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, гумондорларни ушлаш бўйича махсус амалиёт жумҳуриятнинг 15 вилоятида ўтказилади. Уларга Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорлик айби қўйилиши мумкин. Расмий Анқара айни ташкилотни давлат тўнтаришига уринишда гумон қилмоқда. 

2016 йил 15 июль куни Туркия қуролли кучларининг аскар ва офицерларидан бир гуруҳи давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишди. Асосий қарама-қаршилик Истанбул ва Анқарада авж олди. Исёнчиларни ҳисобга олмаганда 250 фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 2 мингдан ортиқ одам жароҳатланди.