ОАВ маълумотларига кўра, 2017 йил 12 октябрь куни Россиянинг Приморье ўлкасидаги Владивосток шаҳрида автоҳалокат натижасида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги батафсил маълумот учун Приморье ўлкасининг тегишли тузилмалари билан алоқаларни ўрнатган ва ушбу масалани назорат остида олган.