Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлак тизимини - «яшил» ёки «қизил» йўлагидан ўтиш қоидалари тартибга солинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорида шундай дейилади.

Аниқланишича, «яшил» йўлак - кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой. Ундан товарлар қуйидаги товарлардан ташқари оғзаки декларациялаштириш билан ўтиш мумкин:

ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган ёки чекланган товарлар;

аксиз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлар;

рухсат этилган маблағлар чекланган нормалари;

«Қизил» йўлак эса жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек, декларацияга киритилиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиш учун мўлжалланган жой саналади.

Қоидалар тартибга келтирилган Низомда келтирилишича, ҳар бир йўлак томонга ҳаракатланиш ва ҳар бир йўлакка кириш йўналиши аниқ белгиланиши ҳамда фарқланиши зарур.

«Яшил» йўлакка кириш оқ фонда яшил рангли саккиз бурчак шаклидаги, давлат тили, рус тили ва инглиз тилида «Яшил йўлак» ёзуви бўлган махсус график белги билан белгиланади.