Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг МДҲ давлатлари жанубий чегараларидаги вазият бўйича ташвишда эканини тушунади, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув чоғида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбари, генерал-майор Абдусалом Азизов. Мулоқот Душанбе шаҳрида 12 октябрь куни бўлиб ўтган Ҳамдўстлик мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашининг мажлиси доирасида ўтказилди.

Учрашувда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Озарбойжон, Тожикистон, Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари раҳбарлари, Қирғизистон бош штаби бошлиғи ва Туркманистон элчихонасининг ҳарбий атташеси иштирок этди.

Ўзбекистонлик вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат «Ҳамдўстлик жанубий чегаралари мудофаа қобилиятини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади». У Ўзбекистоннинг иштироки зарур бўлган жойларда ҳукумат четга чиқиб турмаслигига ишонтирди. «Афғонистон билан чегарамиз бор. Мисол учун, Тожикистон ёки Қирғизистонда нимадир содир бўлиши - бизнинг Ўзбекистон учун қандайдир таъсир ўтказмаслиги имконсиз. Чунки бу ерда битта организм, бир қон айланиши мавжуд. Баъзи жойларда мамлакатларимиз ўртасида деярли ҳеч қандай чегаралар мавжуд эмас. Шу боис, бу йўналишда ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракатларни ташкил этиш ҳамда таъминлаш жуда муҳим», - деган Абдусалом Азизов.

Тожикистон Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Фаридун Маҳмадализодага кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбари сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Тожикистонга келди.