Вьетнамда кучли сув тошқинлари туфайли камида 54 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда VnExpress нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 39 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Газета маълумотларига кўра, сув тошқинидан кўпроқ мамлакат шимолида жойлашган Хоабинь вилояти зарар кўрган. У ерда 17 киши ҳалок бўлди, 15 нафар инсон бедарак йўқолди ва тўққиз фуқаро жароҳат олди.

Бундан ташқари, вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.