Суриянинг Даур-аз-Зор ва Хасака вилоятлари чегарасида йирик теракт содир этилди. Ҳудкуш террорчилар қочқинлар орасида миналаштирилган автомобилларни портлатган. Теракт унинг қурбонлари аёллар, болалар ва кексалар бўлишини ҳисобга олиб уюштирилган. Ушбу портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони камида 180 нафарни ташкил қилмоқда. 

Теракт тахминан кечки соат 20.00ларда Хасака шаҳридан 85 км узоқликда жойлашган қочқинлар учун мўлжалланган энг йирик лагерда содир этилди. Иккита пикап кичик вақт интервали билан юзлаб қочқинлардан иборат навбат яқинига келиб, портлатилган.

Учинчи бомбани эса яна бир террорчи одамлар портлашдан кейин сал ўзларига келиб, ярадорларга ёрдам кўрсатаётганларида портлатган. 

Хасакадаги иккита шифохона ярадорлар кўплигидан уларнинг барчасини қабул қила олмаган. Ярадорларнинг бир қисми Қамишлидаги шифохонага олиб борилган. Шифохонага биринчи бўлиб болалар, улар ортидан катталар етказилган. Шифохонага барча жарроҳлар ва реаниматологлар чақиртирилган.

"ИШИД террорчилари деб биз Мадаяй шаҳридан бу ерга – лагерга қочиб келгандик. Биз бу ерда озгина ўзимизга келгандик, бу ер тинч эди. Бироқ улар бу ерда ҳам бизни топишди. Улар бизни уч йил мазаҳ қилишганди. Уларга ўхшашга мажбур қилишган. Энди бўлса ўлдирдилар", деб айтмоқда қочқинлардан бири.