«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ доирасида «Андерлехт»га қарши кечган учрашувда ўзининг ушбу мусобақадаги саккизинчи голини урди. Беллашув парижликлар фойдасига 4:0 ҳисобида якунланди.

18 ёшли француз ушбу киритилган гол эвазига нидерландиялик машҳур форвард Патрик Клюйвертнинг рекордини янгилади ва ЕЧЛ тарихидаги энг сермаҳсул ёш футболчига (19 ёшгача бўлган) айланди.

Мбаппе ёзда «Монако»дан «ПСЖ»га ижара ҳуқуқи остида ўтди. Бунга қадар эса у ЕЧЛда олтита гол уриб бўлганди.