Барселонада 450 мингга яқин намойишчилар ўз норозилигини билдириш учун кўчаларга чиқмоқда, деб хабар беради шаҳар полиция маҳкамаси Twitter'даги расмий саҳифасида.

Намойишчиларнинг асосий талаба “Каталония Миллий ассамблеяси” ва Omnium Cultura ташкилотларининг фаоллари Жорди Санчес ва Жорди Куишарнинг озод этилишидир. Тадбирда Каталония маъмуриятидан бир нечта расмий вакиллар ҳам фаоллик кўрсатди. Шулар қатори, Барселона мери Ада Колаунинг фикрича, Мадрид қароридан норози бўлган ҳар қандай эркин фуқаро кўчага чиқиб, ўз хоҳишини билдириши мумкин.

“Бизни бирлаштириб, ҳимоя қилиб турган нарса: ҳуқуқ, озодлик ва каталон автономияси”, дейди у.

Шунингдек, халқ митингида Каталон Европа демократик партияси бош координатори Марта Паскал ҳам нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, Испания ҳукуматининг каталонлар хоҳиш-иродасига қарши чиқиши - уят ва жаҳолатдан бошқа нарса эмас.

Эслатиб ўтамиз, Испания Бош вазири Мариана Раҳой Сенат аъзоларидан Каталония маъмуриятини бекор қилишни сўраб талабнома юборган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters