Европарламент раиси Антонио Таяни Европанинг бирорта давлати Каталония мустақиллигини тан олмаслигини айтди. У бу фикрни Флоренциядаги анжуманда билдириб ўтди.  

"Ҳаммага аён бўлиши керак: Европанинг бирорта давлати Каталония мустақиллигини тан олмайди", деб айтган Таяни. 

22 октябрда La Razon нашри Каталония парламенти 27 октябрда мустақиллигини эълон қилишини маълум қилган. Нашрнинг таъкидлашича, Каталония ҳукумати 21 октябрда Испания бош вазири Мариано Рахой конституциянинг аввал ҳеч қачон қўлланмаган 155-моддаси қўлланишини маълум қилгандан кейин бундай қадамга борган.

Мадрид бу модда ёрдамида Каталония ҳукумати аъзоларини ўз лавозимидан четлаштирмоқчи. 

Испания сенати ҳукумат таклиф қилган чораларни 27 октябрда маъқуллаши керак.