Фото: guvd.uz

2017 йилнинг 22 октябрь куни тахминан соат 01:00 ларда, Р.Д., Ж.Ф. ва уч нафар номаълум шахс босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қизил шарқ мавзесида Бангладешнинг уч нафар фуқаросига ҳужум қилиб, хорижликларни пичоқ билан қўрқитиб, уларга тегишли бўлган жами баҳоси 4.400 АҚШ доллари турадиган мол-мулклари, шунингдек 700 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б,в” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, анча миқдордаги ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, жиноятчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.