РФ президенти сайловларида қатнашиш режаси ҳақида эълон қилган телебошловчи Ксения Собчак Россиянинг Қримга нисбатан хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у 24 октябрь куни ўзининг матбуот анжуманида маълум қилди. Собчакнинг чиқиши «Открытая Россия»нинг YouTube-каналида тўғридан-тўғри узатилди. 

"Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан олиб қараганда, Қрим — Украинага тегишли... Биз ўз сўзимизда турмадик ва 1994 йилги Будапешт меморандумини буздик. Биз ваъда бердик ва унга вафо қилмадик", - деди Собчак.

У мазкур вазият бундан кейин ҳам муҳокамалар ва муросалар талаб қилишини қайд этди. 

24 октябрь куни телебошловчи Ксения Собчакнинг сайлов олди штабига сиёсатшунос, НТВ ҳаммуассиси Игорь Малашенко раҳбарлик қилиши маълум қилинди. 

Ксения Собчак давлат раҳбари лавозими учун курашиш нияти ҳақида 18 октябрь куни эълон қилди.