2017 йил давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1172 та олди-сотди шартномалари бўйича 240,9 миллион АҚШ доллари ва 1 846,8 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 18 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган. Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 130,6 миллион АҚШ доллари ва 1009,0 миллиард сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 11950 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси жорий йилнинг 9 ойи мобайнида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишди

Уларга кўра, жорий йилда 1172 та олди-сотди шартномаларидан 95 та шартнома бекор қилинган, 119 та шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилган ва қабул қилинган.

Ҳозирги кунда давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 958 та олди-сотди шартномалари бўйича 187,7 миллион АҚШ доллари ва 1 655,9 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Мазкур шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 128,8 миллион АҚШ доллари ва 932,7 миллиард сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 9170 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Амалдаги шартномаларга кўра, йил бошидан инвесторлар томонидан 9,4 миллион АҚШ доллари ва 353,3 миллиард сўм инвестиция киритилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда киритилган инвестициялар ҳажми 20,1 миллион АҚШ доллари ва 447,0 миллиард сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 119 та олди-сотди шартномалари шу жумладан, 95 та “ноль” харид қийматида тузилган шартномаларга асосан киритилган умумий миқдори 2,7 миллион АҚШ доллари ва 112,1 миллард сўм миқдоридаги инвестициялар комиссия томонидан қабул қилинган ҳамда инвестиция ҳисобидан янги 2780 та иш ўринлари яратилган.

Бундан ташқари, йил бошидан 20,5 миллион АҚШ доллари ва 548,1 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан 301 та олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, шундан 271 та паст рентабелли, иқтисодий ночор давлат активлари ва бўш турган бинолар “ноль” харид қийматида 20,5 миллион АҚШ доллари ва 531,0 миллиард сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан сотилган.