Испания конституциявий суди Каталонияга мустақиллигини бекор қилиш учун 3 кунлик муҳлат берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Каталонияни "Испаниянинг ажралмас қисми" деб атаганди. Германия ҳукумати ҳам Каталония мустақиллигини тан олмаган. 

27 октябрь кечки вақт Испания парламентининг юқори палатаси Каталония марказдан бошқарилиши жорий қилинишини кўзда тутувчи 155-модданинг қўлланишига овоз берган.