Испания сенати конституциянинг 155-моддаси қўлланишини тасдиқлади. Бу эса Каталония Мадриддан бошқарилишини англатади. Бу ҳақда 27 октябрда маълум қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Яқин орада Испания бош вазири Мариано Рахой Каталонияда мэрлик қилувчи номзодларни аниқлаш бўйича вазирлар маҳкамасининг шошилинч йиғилишини ўтказиши кутилмоқда.  

27 октябрда Каталония парламенти Испаниядан мустақил бўлишини эълон қилди. Ушбу қарор яширин овоз бериш билан қабул қилинган. Мустақиллик эълон қилинишидан аввал парламент залини мухториятнинг Испаниядан ажралишига қарши чиққан мухолиф партиялар депутатлари тарк этишган.

Овоз беришда 82 нафар депутат қатнашган, улардан 70 нафари мустақиллик учун овоз берган, 10 депутат бунга қарши чиққан, 2 нафари эса бетараф қолган.