Испания сенатининг Каталонияга нисбатан конституциянинг 155-моддасини қўллаш ҳақидаги қарори Испания ҳукуматининг расмий сайтида жойлаштирилди.

Каталония парламенти 27 октябрда мустақиллиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бундан бир соат ўтиб Испания 155-модданинг қўлланишини тасдиқлаган. Бу модда Каталония Испания ҳукумати томондан бошқарилишини англатади.