Шотландия ҳукумати Каталония ҳукумати позициясига ҳурмат билдирди, бироқ мухториятнинг мустақиллигини тан олмади. Бу ҳақда Шотландия ташқи ишлар вазири  Фиона Хислопга иқтибос келтирган ҳолда "Би-би-си" хабар бермоқда

Хислопнинг баёнотида Шотландия Каталония ҳукумати позициясини тушуниши ва ҳурмат қилиши айтилган. Шунингдек, баёнотда Каталонияда ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқи бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. 

Хислоп баёноти сўнгида Испания ва Каталонияни мулоқотга чақирган.

27 октябрда Каталония ўз мустақиллигини эълон қилди. Шундан кейин Испания сенати конституциянинг Каталония Мадриддан бошқарилишини кўзда тутувчи моддасини қўллашга овоз берган.