«Реал» клуби Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши сафар ўйинида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

«Реал» таркибига жароҳати борлиги туфайли дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячи Рафаэль Варан ва ҳужумчи Гарет Бейл киритилмади.

Ҳимоячи Дани Карвахал юрагидаги муаммодан қутулиб, айни пайтда тикланиш машғулотларини бажармоқда. Иско эса кичик жароҳатидан халос бўлган ва ўйинга тайёр.

«Реал»нинг тўлиқ таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар: Касилья, Моа
Ҳимоячилар: Вальехо, Рамос, Начо, Марсело, Эрнандес, Ашраф
Яримҳимоячилар: Модрич, Иско, Кроос, Каземиро, М. Льоренте, Асенсио, Себальос
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Майораль, Васкес

«Тоттенҳэм» – «Реал» ўйини 2 ноябрь куни соат 00:45да бошланади.