Афғонистонда бомба портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 25 киши жароҳат олди. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, фожиа Чорикор шаҳрида содир бўлган. 

Қўлбола портловчи қурилма бензовозга ўрнатилган бўлган. Террорчилар унинг ёнидан йўловчи автобус ўтаётганда бомбани портлатишган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, жароҳатланганлардан 16 нафари Кобулдаги шифохонага жўнатилган.