Бангладешлик авторикша Ижажул Миа (Ijajul Mia) «Сиёсатчилар» фильмининг актёри, режиссёри ва продюсери Шакиб Хон устидан судга мурожаат қилди. Гап шундаки, Шакиб тасвирга олиш жараёнида Ижажул телефон рақамидан фойдаланган. Мианинг сўзларига кўра, у хон мухлисаларидан юзлаб телефон қўнғироқларини олган ва бу деярли унинг ҳаётини барбод қилаёзган. 

«Сиёсатчилар» фильми июнь ойида катта экранларга чиқди. Унда Хон қаҳрамони севгилисига ўз телефон рақамини беради. Маълум бўлишича, ана шу рақам Миага тегишли бўлган. Ўшандан бери унга актёр мухлисалари қўнғироқ қилиб, Хон билан суҳбатлашатганига ишонган ҳолда ҳеч бўлмаса 1-2 дақиқа суҳбатлашишни сўраб, ҳоли-жонига қўйишмайди. Аёллардан бири унинг қаерда яшашини билиб олгач, 500 км узоқдан учрашувга ҳам келган, деб ёзади AFP.

Мианинг сўзларига кўра, унинг рафиқаси уйни тарк этишни сўраб, ажралишини айтган. У эса телефон рақамини ўзгартирса, бизнеси ва мижозларини йўқотишидан хавотирда. Фильмга унинг телефон рақами қандай қилиб тушиб қолганидан у бехабарлигини таъкидлайди. 

Миа 29 октябрда судга мурожаат қилган бўлиб, 60,9 минг доллар товон пули ундириш ниятида. Адвокатининг айтишича, туман суди судьяси унинг аризасини «қабул қилишга шошилмаган».

Судья мухлисаларнинг қўнғироқлари ҳақиқатдан ҳам авторикшанинг ҳаётини барбод қилишига оз қолгани тўғрисидаги фактни текширишни талаб қилган.