Дубай "Қуёш мактаблари" (Solar Schools Project) лойиҳасини йўлга қўймоқда. Унга кўра, кейинги йилда электр энергияни тежаш мақсадида мактаблар ва университетларда қуёш панеллари ўрнатилади, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Биринчи босқичда 2018 йилнинг бошида қуёш панеллари 10 та хусусий мактабда ўрнатилади. 2020 йилга келиб бу технологияни қўллаб-қувватловчи таълим муассасалари сони 100 тага етади. Панеллар бепул ўрнатилади ва мактаблар улар эвазига электр энергия учун тўланадиган ҳақни 20 фоизга тежай олади. 500 киловаттлик 2 мингта панел мактаб томи ёки автотураргоҳда ўрнатилади.