Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги «Sovplastital» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №872-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитлар шакллантиришни давом эттириш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

«Sovplastital» АЖ томонидан ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ва қайта тиклаш бўйича етарли чоралар кўрилмаганлиги натижасида бугунги кунда корхона қувватларидан 5 фоизга фойдаланилаётганлиги, ишлаб чиқариш майдонларининг жуда кам қисмидан фойдаланилаётганлиги, харидоргир экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилмаганлиги, охирги ўн йилда корхонада иш ўринлари сони 6 баробарга камайганлиги;

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2017 йил 31 майдаги 10-1704/14493-сон иш бўйича қарори билан «Sovplastital» ҚК устав капиталидаги 96,67 фоиз миқдоридаги улушга давлатнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилганлиги;

Муассисларнинг 2017 йил 19 августдаги қарори билан «Sovplastital» қўшма корхонаси «Sovplastital» МЧЖга айлантирилганлиги маълум қилинган.

Таклифларга кўра, «Sovplastital» МЧЖнинг Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси, 29-уйда жойлашган «2-сон ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари» биноларини (биноларнинг бир қисмини) ва иншоотларини туташ ҳудуд билан бирга объектни бериш санасида жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорлиги ва улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек объектни бериш натижасида юзага келадиган солиқ ҳисобига Тошкент шаҳри ҳокимлигига берилади, шунингдек, объект негизида кичик саноат зонасини ташкил этиш мақсадида кейинчалик уни «Сhilonzor kichik sanoat zonasini boshqarish direksiyasi» ДУКга берилади.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Чилонзор кичик саноат зонаси таркибига киритиладиган ер участкалари чегараларини аниқланишини таъминлайди.

Икки ой муддатда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудида амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини ва уларни амалга ошириш тармоқ жадвалларини тасдиқланади.