Нью-Йорк мэри Билл де Блазио CNN телеканали эфирида АҚШ президенти Дональд Трампни шаҳарда содир этилган терактни сиёсийлаштирмасликка чақирди.

31 октябрда Нью-Йоркда 16 йил ичидаги биринчи теракт содир бўлди. Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов пикап машинасида одамларни босиб кетган. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлди.

Шу сабабли Трамп грин-карталарнинг тарқатилиши тўхтатилиши кераклигини айтган. 

"Президент ёки бирор бир одам бу вазиятда қилиши керак бўлган энг охирги нарса бўлиб ўтган воқеани сиёсийлаштиришдир. Биз бўлиб ўтган ҳодисани бутун миллат ёки дин зиммасига юклашимиз керак эмас. Бу ерга келадиган барча алоҳида шахс сифатида қаралиши керак. Биз уларнинг барчасини ҳурмат қилишимизни кўрсатишимиз керак", деб айтган де Блазио.

"Биз давлатимизга диний ёки бошқа аломатлар бўйича эмас, балки аниқ одамларнинг киритилиши тақиқланиши тарафдоримиз", деб айтган мэр.

Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо ҳам Трампнинг гапларини "сиёсийлашган" ва "номақбул" деб атаган.