Каталония мухторияти раҳбари вазифасидан четлаштирилган Карлес Пучдемон 2 ноябрь куни кўрсатма бериш учун Испания Миллий суд ҳайъатига келмайди. Cобиқ раҳбарнинг бельгиялик адвокати Пол Бекар сўзларини ABC нашри ёзмоқда. 

"Йўқ, у судга бормайди, чунки у кузатишни ва кутишни маъқул кўрмоқда", - деган юрист. "Биз сиёсий бошпана сўраш учун сўров бермасликка қарор қилдик. Экстрадиция хусусида берилган сўровни суд орқали муҳокама қиламиз", - деб изоҳлаган Бекар. 

Испания Миллий суд ҳайъати қарорига кўра, Пучдемон ва минтақа ҳукуматининг бошқа қатор собиқ аъзолари 2 ва 3 ноябрь кунлари судда кўрсатма беришлари керак.