Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Теҳронга келди. У бу ерда Эрон ва Озарбойжон президентлари Ҳасан Руҳоний ҳамда Илҳом Алиев билан уч томонлама учрашувларда иштирок этади.

Путин Теҳронга келиб Саъдобод саройига, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиш учун йўл олган.

Тор доирадаги учрашувлар олдидан Путин ўз ҳамкасбига кичик саммит ташкилотчилиги учун миннатдорчилик билдирган.

Путиннинг бу галги ташрифи Эрон ва АҚШ муносабатларидаги таранглик янада кучайган вақтга тўғри келмоқда. АҚШ президенти маъмурияти Эронни Яқин Шарқдаги энг бош айбдорга айлантириш нияти борлигини аввал ҳам яширмаган. Шу йилнинг май ойида Саудия Арабистонига қилган ташрифи чоғида Дональд Трамп Теҳронни терроризмни дастаклашда айблаб чиқди. Айни пайтда икки давлат муносабатларидаги энг қизғин мавзу 2015 йилда тузилган Эрон ўз ядровий дастуридан воз кечса, унга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш имконини берувчи умумқамровли қўшма ҳаракатлар режаси (УҚҲР) эвазига юзага келган Эрон ядровий битими тақдирига боғлиқ. 

Теҳрондаги учрашув: Россия, Эрон ва Озарбойжон йўлбошчилари нима ҳақида гаплашишади? 

«Россия президентининг Эронга ташрифи бугунги кунда тарихий чўққисида турган Россия-Эрон муносабатларининг стратегик характерини таъкидлаши шубҳасиз», — деган RT билан суҳбатда «Стратегик коммуникациялар» бюроси бош директори Евсей Васильев.

Эксперт «Ҳозирги шароитларда — АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан давлатларимизнинг ташқи босим ва «халқаро изоляция»га дучор қилишга уриниш бўлаётган бир пайтда Москва ва Теҳроннинг ҳаракатлари муштарак бўлиши керак»лигини қайд этди.