Россиянинг Светлогорск шаҳрида сешанба, 31 октябрь куни эркак киши томдан йиқилиб ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса «Виктория» супермаркети жойлашган туманда куннинг иккинчи ярмида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак қурилаётган маъмурий бино томини ёпиш билан шуғулланаётган бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг минтақавий тергов бошқармаси раҳбари катта ёрдамчиси Наталья Гацконинг хабар беришича, воқеа жойида туманлараро бўлим терговчиси ишламоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳалок бўлган эркакнинг шахсини аниқлашди. У Ўзбекистоннинг 30 ёшли фуқароси экани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак тўққиз метрлик баландликдан пастга қулаган. Терговчилар текширув бошлашди, ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.