АҚШнинг Frustrated PaulRevere портали Facebook’даги ўз саҳифасида Нью-Йорк марказидаги Манхэттенда одамлар устига ҳайдаб борилган пикап ҳайдовчисининг қўлга олиниш жараёнини эълон қилди.

Кадрларда Сайфулло Соиповнинг пикапдан чиқиб, югуриб кетаётганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, унинг қўлида тўппонча ҳам бўлган. Шундан сўнг камера уни ерга ётган ҳолда ушлаб турган икки полициячини кўрсатади.

Айни дамда теракт бўйича суриштирув ишларини АҚШ ФҚБси олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Соипов АҚШга бир неча йил аввал Ўзбекистондан келган ва Флорида ҳамда Нью-Жерсидаги Патерсон шаҳрида истиқомат қилган. У айнан Патерсонда терактни содир этишда ишлатилган автомобилни ижарага олган. 

Аввалроқ Ўзбекистон Сайфулло Соипов ҳақидаги маълумотни текшираётгани хабар берилганди.