Одамлар орасида "Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма" деган ажойиб ҳикматли сўз бор. Бу ибора айниқса биз яшаётган ҳозирги даврда катта аҳамиятга эга. 

Кундан-кунга уйлар, ишхона идоралари, баланд иморатлар, савдо марказлари замонавийлашиб бормоқда. Замонавий уйларга эса янги жиҳозлар, "ақлли" қурилмалар керак бўлади. 

Кузатув камераси ҳам ана шундай муҳим техник қурилмалар қаторига киради. Одатда, деярли барча супермаркетлар, завод, ташкилот ва савдо шохобчларида кузатув тизими ўрнатилган бўлади. Хўш, уйлар учун видеокузатув нимага керак? 

Фото: NINE.UZ
Фото: NINE.UZ

Биринчи навбатда, мазкур тизим хонадон хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин туради. Замонавий камералар кутилмаганда юз келувчи кўнгилсиз ҳолатлардан ҳимояланишга ва юқорида таъкидлаганимиздек, "ўзни эҳтиёт қилиб, бировни ўғри тутмасликка" ёрдам беради. 

Иккинчидан, агар бинода камералар ўрнатилган бўлса, содир бўлиши мумкин бўлган жиноятлар эҳтимоли ҳам кескин камаяди. Сабаби, қинғир ишни режалаштирганлар уларни "учинчи кўз" кузатиб турганини дарров пайқашади. 

Учинчидан, камералар ёрдамида узоқ масофада турган инсонларни ҳам шахсини аниқлаш, фавқулодда воқеаларни тасвирга муҳрлаш мумкин.

Фото: NINE.UZ
Фото: NINE.UZ

Тўртинчидан эса, видеокузатув орқали сиз бир вақтнинг ўзида бир неча объектни назорат қилиш, иш сифатига баҳо бериш имконига эга бўласиз. 

«Secure House» компанияси 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда Ўзбекистондаги видеокузатув ва хавфсизлик тизими бозорида етакчи корпорация саналади.  

NINE.UZ бренди остида фаолият юритувчи компания катта ташкилотлар ва давлат идоралари билан ҳамкорликда хавфсизликни таъминлаш бўйича катта лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 

Фото: NINE.UZ
Фото: NINE.UZ

NINE.UZ орқали сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз: 

* Замонавий хавфсизлик тизими (видеокузатув, мониторинг, хавфсизлик телевиденияси, ҳимоя-ёнғин сигнализацияси, масофавий бошқарув ва ҳ.к)

* Биноларни автоматлаштириш

* "Ақлли уй" тизими

Компаниянинг асосий муваффақияти - сифатли қурилмалар, интеллектуал ва техник ресурсларнинг мавжудлигидадир. 

Уйингизда ҳанузгача видеокамера ва домофон ўрнатилмаганми? Иш жойингизда хавфсизлик қурилмаларига эҳтиёж борми? Ишончли ҳамкорлар сизни кутмоқда. 

NINE.UZ видеокузатув тизимлари - хавфсизлик ва хотиржамлик гаровидир.

Реклама ҳуқуқи асосида