АҚШ Қатар билан кўпмақсадли F-15QA қирувчи-бомбардимончи самолётларига хизмат кўрсатиш дастури бўйича 1,1 млрд долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Америка мудофаа вазирлиги тузилмасига кирувчи махсус бўлим хабар қилмоқда. У ҳукуматлараро шартномалар доирасида хорижий давлатларга ҳарбий техника ва қурол-яоғлар етказиб бериш, АҚШ ва бошқа давлатлар қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилиш, Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги хорижий ҳамкорларига молиявий ва техник кўмак бериш ишлари билан шуғулланади. 

Фото: F-15QA

Пентагон томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, шартнома Қатарда F-15QA учун бино ва иншоотлар қуриш, жумладан шу каби ҳарбий самолётлар учун мустаҳкамланган бошпаналар барпо қилиш, ўқ-дорилар учун омборхоналар, йўлаклар, устахоналар, ўқув-машғулот мажмуалари ва бошқалар назарда тутилган. Бундан ташқари, гап дастурни компьютер техникаси билан қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳам бормоқда. Шартнома, шунингдек, Дохада АҚШ ҳукуматининг 10 ходимини жойлаштиришни ва Қатарга пудратчи фирмаларнинг 15-50 нафар ходимини юборишни назарда тутади. 

Вашингтон ва Доха ўртасидаги шу каби шартомани ижро этиш учун рухсатни қонунчиликка биноан Давлат департаменти тақдим этади. Америка маъмурияти АҚШ Конгрессини шундай  қарор қабул қилинганидан хабардор этган.