Россия Энергетика вазири Александр Новак маълум қилдики, АҚШнинг кенгайтирилган санкциялари Россиянинг нефть ва газ қазиб олиш режаларига таъсир ўтказмайди. Бу ҳақда у «Россия 24» телеканали эфирида гапирди.

«Бу янги санкциялар эмас, аввал ҳам шундай санкциялар қўлланганди. Мен вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган ортиқча нарса кўрмаяпман. Россиянинг ресурсларни қазиб олиш бўйича режалари ўзгармайди», — деган Новак.

У шунингдек, Россиядаги компаниялар ўз режаларини ўзгартириши мумкинлигини қўшимча қилган.