УЕФА Чемпионлар лигаси 4-босқичининг энг чиройли 5та голини эълон қилди. Уларнинг муаллифлари - «Севилья» яримҳимоячиси Эвер Банега, «Рома» ҳужумчиси Эл-Шаарави («Челси» дарвозасига урган биринчи голи), ПСЖ ҳужумчиси Неймар, «Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсинье ва «Атлетико» ҳимоячиси Томас Партей.

Ғолиб УЕФА сайтида овоз бериш орқали аниқланади. Аввалги турларда Женк Тўсун, Гарет Бэйл ва Эдин Жеко голлари энг чиройли деб топилганди.